Боғ зараркунандалари қарши кураш тадбирлари

 

Республика худудларида етиштиралаётган уруг хамда данак мевали богларга жиддий зарар етказиб мавсумда хосилдорликка ва экспорт хажмини кескин камайтиришга сабаб буладиган хавли зарарли организмларга карши оммавий курашни ташкиллаштириш шунингдек бу хакда кенг жамоатчилик орасида таргибот ташкикот ишларини олиб бориш максадида 2025 йилнинг                  3 январидан 3 февралига кадар «Долрзаб уттиз кунлик» деб белгиланди.

Мевали боғларни махсулдорлигини оширишда асосий омиллардан бири касаллик ва зараркунандалардан ўз вақтида ва сифатли ҳимоя тадбирларини бажаришдир. Охирги йилларда зараркунанда ва касаликлар боғларга катта зарар келтирмоқда.

Урағли мевали боғларга зараркунандалардан “Калифорния ва бинафша ранг қалқондорлар”, “Олма қурти”, ”Шарқ мевахўри”, “Ўргамчаккана” ва бир қаеча шира турлари кенг тарқалган.

Юртимизда боғ ва токзорларни ҳимоялаш тадбирлар тизими асосан агротехник ва кимёвий кураш чоралари билан уйғунлашганлиги билан ажралиб туради.

Шу асосида боғ ва токзорларда уларнинг парваришлаш даражасига боғланган холда эхтиёжга қараб 2-3 тадан 4-5 мартагача пуркаш ишлари ўтказилади.

Калифорния, бинафшаранг қалқондорлар, нок шира бургаси, каналар ва бошқа зараркунандаларга қарши эрта бахорда куртак ёзулгунга қадар ИСО (олтингугурт охакли эритмаси) ёки Овипрон препаратлари билан профилактик қарши кураш ишларини ўтказиш мақсадга мувофиқ хисобланади.

Олма қурти Республикамизнинг хамма минтақаларида тарқалган хавфли зараркунандаларидан бири хисобланади. Қарши кураш чоралари олиб борилмаса  олма мевасини 80-90- фоизгача тукилиб кетишига олиб келади.

Олма мевахўри қуртидан ўз вақтида химоя қилиш мақсадида зараркунанда капалагининг учуш муддати аниқлаб турилади. Бахорда биринчи капалакнинг учиш даври олманинг гуллаб булган вақтига туғри келади. Иккинчи авлод берадиган капалакнинг оммавий учиш даври олма гуллагандан 45-47 кун, учинчи авлодиники эса 92-96 кундан кейин бошланади.

Дорилаш муддатларини ферамонли туткучлар билан хам аниқласа бўлади. Тутқичлар гектарига 1 тадан илинади. 5 кун ичида хар бир тутқич билан ўртача 5-10 тадан капалак тутилса ўша боғда кимёвий ишлов бериш бошланади.

Заракунанда хашоротларга қарши Карбафос ёки Золон (Бензофасфат) ёки Би-58 (100 литр сувга 200-300 гр, 1 гектарга 2-4 литр) ёки Карате (100 литр сувга 30-40 гр , 1 гектарга 0.4-0.8 литр) ёки Донитол, Фуфанон ( 100 литр сувга 100 гр, 1 гектарга 1.5-3 литр) Децис, Суми альфа, Талстар препаратлари хам самаралидир.

 

 

Наманган вилояти Ўсимликлар карантин ва химояси бошкармасиНаманган туман инспекторлари:Жураева Мамлакт

Ахмаджанов Шохизамон