Савол беринг жавоб берамиз!
1.Савол:Ҳомиладор аёл билан меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш мумкинми?
Жавоб:Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 163-моддасига кўра, ҳомиладор аёллар (ушбу Кодекс 408-моддаси) ва 3 ёшгача боласи бўлган ходимлар (ушбу Кодекс 409-моддаси) учун кафолатлар беришни назарда тутадиган талабларга риоя қилмасдан иш берувчининг ташаббуси яъни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 161-моддасига кўра бекор қилиш тақиқланади. Бироқ ушбу тақиқ ташкилот (унинг алоҳида бўлинмаси) ўз муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки таъсис ҳужжатлари билан бунга ваколат берилган юридик шахс органининг қарорига биноан тугатилганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда ёхуд якка тартибдаги тадбиркор томонидан фаолият тугатилганда қўлланилмайди.
Наманган туман адлия бўлими Юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юристконсульти Исмоилов Муҳаммад Бобур
2.Савол:Ҳомиладор аёл билан муддатли меҳнат шартномасини муддати тугаши муносабати билан бекор қилиш мумкинми?
Жавоб:Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг408-моддасига кўра, аёлнинг ҳомиладорлиги даврида муддатли меҳнат шартномасининг муддати тугаган тақдирда, иш берувчи аёлнинг ёзма аризасига биноан ва ҳомиладорлик ҳолатини тасдиқловчи тиббий маълумотнома тақдим этилган тақдирда, меҳнат шартномасининг амал қилиш муддатини ҳомиладорлик тугагунига қадар, унга ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилган тақдирда эса бундай таътилнинг охирига қадар узайтириши шарт.
Наманган туман адлия бўлими Юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юристконсультиМирзаахмедов Шерзод
3.Савол:.Ҳомиладорлик ва туғиштаътилига чиқиш шартми, унинг ўрнига пулли компенсация олса бўладими?
Жавоб:Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг237-моддасига кўра, ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари (“декрет таътили”) ижтимоий таътил ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг234-моддаси 3-қисмига кўра, ижтимоий таътилларнинг барча турларидан асли ҳолида фойдаланилади ва уларни пулли компенсация билан алмаштиришга йўл қўйилмайди.
Наманган туман адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсулти Тўрабойев Бекмирза
4.СаволҲомила тушса ёки бола ўлик туғилса ҳомиладорлик ва туғиш таътилибериладими?
Жавоб:“Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисида”ги йўриқноманинг 28-бандига кўра, ҳомиладорликнинг 30-ҳафтасидан илгари туғиш ҳолатларида меҳнатга лаёқатсизлик варақаси туғруқ муассасаси томонидан бола туғилган кундан бошлаб қуйидаги муддатларга берилади:
бола тириктуғилганда — 126 календарь кунга;
бола ўликтуғилганёкитуғруқмуассасасиданчиққунгақадарнобудбўлганда — 70 кунга.
Агар хомиладорликнинг30-ҳафтасидан кейинмурожаатқилингандатуғишгақадарнеча кун қолганиданқатъиназар ҳамда бола ўлик ёки тирик туғилганидан қатъи назар, меҳнатгалаёқатсизликварақасимурожаатқилганкундантўлиқ 126 календарь кунигаберилади.
Наманган туман адлия бўлими Юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи Холбоев Акмалжон




