Янгиликлар
15 - октябрь "Қишлоқ аёллари куни "
Наманган туманида 15-октябрь "Қишлоқ аёллари куни " байрами Наманган тумани Кўл бўйи МФЙ ҳудудидаги "Кумуш тола ёғдуси" ф/ҳ да теримчи паҳтакор аёлларимиз билан кенг нишонланди.
Тадбирда туман хокими С.Мўминов иштирок этиб, паҳта теримида фаол иштирок этаётган ҳотин-қизларимизга ўз табрикларини йўллаб, уларга эсталик совғаларини бердилар.
Дунёни тинчлик ва эзгуликка илҳомлантирамиз!
Бугун Наманган тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 18-сонли мактабда бугун Халқаро қизлар куни муносабати билан " Қизлар ўзгаришлар етакчиси " шиори остида"Янги Ўзбекистонга-Янги мақсадлар ва янги ғоялар билан", "Оқила қизлар", IT, "Заковат","Китобҳон қизлар","Биз соғлом турмуш тарафдоримиз" йўналишларида қизлар салмоғини ошириш чораларини кўриш мақсадида тадбир ташкил этилди.
#Uchrashuv #Hamkorlik
Namangan davlat universiteti rektori Namangan tumanidagi maktab direktorlari bilan uchrashuv oʻtkazdi
Namangan viloyatidagi umumiy o‘rta ta’lim maktablari bilan universiteti o‘rtasida mustahkam hamkorlik aloqalarini yo‘lga qo‘yish maqsadida universitet rektori Abdugʻaffor Qirgʻizboyev Namangan tumani MMTB qarashli 5-sonli musiqa va san’at maktabi faollar zalida tumandagi maktab direktorlari bilan uchrashuv oʻtkazdi.
#online
Наманган тумани Ҳалқ қабулҳонаси биносида аҳоли вакиллари билан сайёр қабул ўтказилди.
Мулоқот давомида уй-жой таъмири, моддий ёрдам, даволаниш, сиҳатгоҳга йўлланма олиш, коммунал соҳалар бўйича масалалар ўртага ташланди. Келиб тушган мурожаатлар ечими қабул иштирокчиларига тушунтирилиб, ҳар бир масалани ҳал этиш юзасидан тегишли ташкилотларга аниқ топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.
Наманган тумани бўйича маълумот
- Амалдаги ҳолат ва мавжуд муаммолар.
- Маҳаллалар сони – 50та, аҳоли сони – 199,0 минг нафар.
Ҳудуддаги ишсизлар – йил бошига 4,6 мингнафар(ишсизлик даражаси –5,6 фоиз), 1 сентябр холатига 3,8 мингнафар(ишсизлик даражаси –5,2 фоиз).
Хорижга ишлашга кетганлар – 6,9 минг нафар.
Ишсизлик даражаси юқори маҳаллалар – 2 та(“Кайковуз” МФЙда – 5,7%, “Қоракўл” МФЙда - 5,9%).
Камбағал оилалар сони йил бошига4200 та 9 фоизни, 1-сетнябр холатига 2367 та(камбағалик даражаси –6,0 фоиз).