Янгиликлар
Х А Б А Р Н О М А
2021 йил 17 декабрь куни соат 13 : 00 да Наманган тумани ҳокимлик мажлислар залида Халқ депутатлари Наманган туман Кенгашининг навбатдаги ўттиз учинчи сессияси ўтказилади
Наманган туманида фуқаролар қабули бўлиб ўтмоқда: Муаммо ва ечим
2021 йил 14 декабрь куни Наманган туманидаги Хўжақишлоқ МФЙ ҳудудидаги 4 -сектор биносида туман ҳокими Садритдин Мўминов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонаси мудири Отабек Ходжиметов, туман ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Дилбархон Ҳошимова, туман солиқ инспекцияси бошлиғи Комилжон Кенжаевлар фуқаролар билан уларнинг мурожаатлари бўйича қабул ўтказмоқда.
Аҳолини рўйхатга олишнинг заруриятлари Аҳолини рўйхатга олиш мамлакатда яшовчи барча аҳолига тегишли бўлган демографик, иқтисодий ва ижтимоий маълумотларни йиғиш, умумлаштириш, баҳолаш, таҳлил қилиш ва эълон қилишнинг ягона жараёнини ўз ичига олиб, аҳоли тўғрисидаги маълумотларнинг асосий манбаи ҳисобланади ва у келгуси 10 — 30 йиллик ривожланишнинг прогноз кўрсаткичларини ҳисоблаш учун ишончли пойдевор яратади, ҳудудларни ривожлантириш ва жамиятнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига ёрдам кўрсатиш бўйича сиёсий ва бошқарув қарорларини қабул қилиш учун зарур маълумотларни олиш имконини беради.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 8-апрелдаги видеоселектор йиғилиши 19-сонли баёнида Молия вазирлиги билан ҳамкорликда маҳаллий ишлаб чиқарувчи кичик бизнес субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида уларнинг маҳсулотларини давлат харидлари тизимига кенг жалб этиш, уларнинг умумий харидлардаги улушларини камида 2 бараварга ошириш чораларини кўриш вазифаси юклатилган.
Маҳалла фуқаролар йиғинлари моддий-техника базаси мустаҳкамланди
Кейинги йилларда мамлакатимизда ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини такомиллаштириш, аҳоли билан ишлашда маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллигини ошириш мақсадида бир қатор Қонун ва қонуности хужжатлар қабул қилинмоқда, ўзини-ўзи бошқариш органларига муносиб шарт-шароитлар яратилмоқда.







