Наманган туманида фуқаролар қабули бўлиб ўтмоқда: Муаммо ва ечим

2021 йил 14 декабрь куни Наманган туманидаги Хўжақишлоқ МФЙ ҳудудидаги 4 -сектор биносида туман ҳокими Садритдин Мўминов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонаси мудири Отабек Ходжиметов, туман ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Дилбархон Ҳошимова, туман солиқ инспекцияси бошлиғи Комилжон Кенжаевлар фуқаролар билан уларнинг мурожаатлари бўйича қабул ўтказмоқда.

Ўтказилаётган фуқаролар қабулида, тумандаги барча хизмат кўрсатувчи ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳамда мутасаддилари иштирок этмоқда.