Маҳалла фуқаролар йиғинлари моддий-техника базаси мустаҳкамланди
Кейинги йилларда мамлакатимизда ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини такомиллаштириш, аҳоли билан ишлашда маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллигини ошириш мақсадида бир қатор Қонун ва қонуности хужжатлар қабул қилинмоқда, ўзини-ўзи бошқариш органларига муносиб шарт-шароитлар яратилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 1 февралдаги “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мажмуаларини ташкил этиш бўйича 2021-2022 йилларга мўлжалланган манзилли дастурни тасдиқлаш тўғрисида”ги 46-сонли Қарорига асосан вилоятдаги ўзига тегишли биноси бўлмаган маҳалла фуқаролар йиғинлари учун янги бинолар қуриш белгиланган ва бугунги кунга қадар уларнинг аксарият кўпчилиги хизмат биноларига эга бўлишди.
Ўз навбатида, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди маҳалла фуқаролар йиғинларининг моддий-техника базасини мустаҳкамланишига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Жорий йилда вилоят бўйича 34 та МФЙларга мебеллар тўплами, 43 та компъютерлар тўплами, 12 та принтерлар топширилиб, 11 та МФЙларга видео камера ўрнатиб берилган эди.
Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Республика бошқаруви раиси Д.А.Усмановнинг Наманган вилоятига ташрифлари доирасида бир қанча эзгу ишлар амалга оширилди. Шунингдек, Наманган шаҳар “Афсоналар водийси”даги маҳалла вакиллари билан учрашувда яна 20 та маҳаллаларга, жумладан Наманган туманидан “Саҳоват” МФЙ, “Қўқонқишлоқ” МФЙ ва “Кайковус” МФЙ, Янги Наманган туманидан “Саҳоват” МФЙ, “Шербулоқ” МФЙ ва “Истиқбол” МФЙ, Давлатобод туманидан “Юксалиш” МФЙ, “Янги тонг” МФЙ ва “Ижодкор” МФЙ, Мингбулоқ туманидан “Яккатол” МФЙ, “Серҳаракат” МФЙ ва “Мулкобод” МФЙ, Норин туманидан “Шахидон” МФЙ, “Катта Яйдоқ” МФЙ ва “Чангитма” МФЙ, Уйчи туманидан “Овчибулоқ” МФЙ ва “Эзгулик” МФЙ, Янгиқўрғон туманидан “Янгиобод” МФЙ, “Ўрта” МФЙ ва “Булоқбоши” МФЙ вакилларига мебеллар тўплами ва компъютерлар жамланмаси топширилдиЎзини ўзи бошқариш органларида меҳнат қилаётганларга муносиб шароитлар яратишга “Маҳалла” хайрия жамоат фонди катта аҳамият қаратиб келмоқда.




