Ёшлар билан юзма-юз

Айни дамда Наманган тумани Анжирзор МФЙдаги 2-сонли касб-ҳунар мактабида туман ҳокими Садритдин Мўминов, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигидан бириктирилган вакил Илҳомжон Аброров ёшлар ва аҳоли вакиллари билан мулоқотда бўлмоқдалар.

Ёшлар вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

Наманган тумани ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳокими Садритдин Мўминов ҳамда сектор рахбарлари маҳаллалардаги ёшлар етакчилари билан учрашув ўтказди.

Ички йўллар текисланиб, шағаллаш ишлари олиб борилмоқда

Наманган тумани Кайковус МФЙдаги "Кайковус" кўчасининг режадиги 1.2 км масофадаги ички йўлининг 0.5 км масофадаги қисмида туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан шағаллаштириш ишлари олиб борилиб, бугунги кунда шағаллаштириш ишлари давом эттирилмоқда.

Наманган туманида “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” маблағлари ҳисобидан “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали энг кўп овоз тўплаган таклифлар учун сарфланган маблағлар ва амалга оширилган ишлар юзасидан

А Х Б О Р О Т

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2021 йил 22 апрелдаги “Маҳаллий бюджет маблағлари сарфланишида жамоатчилик иштирокини таъминлаш тўғрисида”ги КҚ-213-IV-сонли қарорларига асосан Наманган туман маҳаллий бюджетининг 2021 йил  йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағларининг 10 фоиз миқдорида 128,0 млн.сўм,  2021 йил   1-чорак якуни бўйича маҳаллий бюджетининг даромадлар режасини ортиғи билан бажарилган қисми ҳисобидан 10 фоиз миқдори 138,0 млн.сўм ҳамда 2-чорак якуни бўйича маҳаллий бюджетни даромадлар режасини ортиғи билан бажарилгин қисми ҳисобидан  30 фоизини яъни 579,0 млн.сўм, жами 845,0 млн сўм. Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 сентябрдаги ПҚ-5250 сонли қарорини 1-иловасига мувофиқ туманимизга 655,0 млн  қўшимча маблағ ажратилган бўлиб жами 1500,0 млн сўм маблағлар туман ҳокимлигига очилган  “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” шахсий ғазна ҳисобварағига белгиланган тартибда ўтказилди.

#live

Наманган тумани ҳокимлигида навбатдаги "Сиёсий (Маърифат) соати" ўтказилмоқда