Наманган туманида “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” маблағлари ҳисобидан “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали энг кўп овоз тўплаган таклифлар учун сарфланган маблағлар ва амалга оширилган ишлар юзасидан

А Х Б О Р О Т

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2021 йил 22 апрелдаги “Маҳаллий бюджет маблағлари сарфланишида жамоатчилик иштирокини таъминлаш тўғрисида”ги КҚ-213-IV-сонли қарорларига асосан Наманган туман маҳаллий бюджетининг 2021 йил  йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағларининг 10 фоиз миқдорида 128,0 млн.сўм,  2021 йил   1-чорак якуни бўйича маҳаллий бюджетининг даромадлар режасини ортиғи билан бажарилган қисми ҳисобидан 10 фоиз миқдори 138,0 млн.сўм ҳамда 2-чорак якуни бўйича маҳаллий бюджетни даромадлар режасини ортиғи билан бажарилгин қисми ҳисобидан  30 фоизини яъни 579,0 млн.сўм, жами 845,0 млн сўм. Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 сентябрдаги ПҚ-5250 сонли қарорини 1-иловасига мувофиқ туманимизга 655,0 млн  қўшимча маблағ ажратилган бўлиб жами 1500,0 млн сўм маблағлар туман ҳокимлигига очилган  “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” шахсий ғазна ҳисобварағига белгиланган тартибда ўтказилди.

“Очиқ бюджет” ахборот порталининг биринчи босқич таклиф бериш жараёнида 397 та турли йўналишлар бўйича жами 25 млрд. 439,0 млн сўмлик таклиф берилган бўлиб, шундан 211 та ички йўлларни таъмирлаш билан боғлиқ харажатлар учун 13 млрд 462,0 млн. сўмлик, 47 та таклифга аҳолига тоза  ичимлик сув таъминоти билан боғлиқ харажатлари учун 2 млрд. 709,9 млн. сўмлик, 11 та  таклиф умум таълим мактаблари муассасаларини жорий ва капитал таъмирлаш ва моддий техника базасини мустаҳкамлаш билан билан боғлиқ харажатлари учун 1 млрд. 730,0 млн сўмлик, 15 та таклиф мактабгача таълим ташкилотларини жорий ва капитал таъмирлаш ва моддий техника базасини мустаҳкамлаш билан билан боғлиқ харажатлари учун  1 млрд. 3,0 млн. сўмлик, 4 та таклиф соғлиқни сақлаш муассасаларини жорий ва капитал таъмирлаш ва моддий техника базасини мустаҳкамлаш билан билан боғлиқ харажатлари учун 143,0 млн. сўмлик, 109 та  бошқа йўналишдаги таклифлардаги харажатлар учун 6 млрд. 891,0 млн. сўмлик таклифлар берилган.

“Очиқ бюджет” ахборот порталида берилган 397 та таклифларни иккинчи босқичида ишчи гурух томонидан ўрганилганда ижобий хулоса олган таклиф қабул қилиниб, таклифлар овоз бериш жараёнига учинчи босқичга ўтказилди.

“Очиқ бюджет” ахборот порталида учинчи босқичда овоз бериш жараёнида 22 та таклифлар ғолиб деб топилди ҳамда мутасадди ташкилотлар билан ушбу таклифлар бўйича манзилли руйхатлари шакллантирилди.

Ғолиб деб топилган таклифларга асосан шакллантирилган манзилли рўйхатлар туман Халқ таълими бўлимига қарашли умум таълим мактабларидан 2 та ғолиб бўлган таклиф учун 110,0 млн сўм, туман Мактабгача таълим бўлимига қарашли мактабгача таълим ташкилотларидан  5 та  ғолиб бўлган таклиф учун 600,0 млн сўм, туман Ободонлаштириш бўлимига тунги ёритиш чироқлари ўрнатиш учун ғолиб бўлган  6 таклиф учун 170,8 млн сўм, туман Тиббиёт бирлашмасига 1 та таклиф ғолиб бўлган таклиф учун 35,0 млн сўм, туман ҳокимлиги ахолига тоза ичимлик суви тортиш бўйича ғолиб бўлган 3 та таклиф учун 387,1 млн сўм, Наманган вилоят минтақавий йўллар бошқармасига  5 та ғолиб бўлган таклиф учун 195,0 млн сўм жами 1500,0 млн сўм маблағлар махсус шахсий хисоб варақлари очилиб  тегишли сохалар кесимида ажратиб берилди.

Хозирги кунда жами ажратилган 1500,0 млн.сўм ажратилган маблағлардан 1458,9 млн. сўмлик шартномалар тузилиб, 1458,9 млн сўм маблағлар  молиялаштириб берилди. Жами 22 та ғолиб деб топилган таклифлардан 22 та таклифларда қурилиш монтаж ишлари тўлиқ якунланди.

 

 

 

 

Наманган  туман

молия бўлими мудири                              А. Собиржонов