Тезкор хабар

ССВ: Коронавирусга қарши вакцинанинг 2022 йилги илк ярим миллион дозалик партияси юртимизга олиб келинди

Бугун юртимизга 500 400 доза Moderna вакцинаси олиб келинди. Бу 2022 йил ҳисобидан келтирилган илк вакцинадир.

❗️Шундай қилиб, Ўзбекистонда фойдаланилаётган вакциналар миқдори 49 536 768 дозани ташкил қилмоқда.

Улардан:

Хорманг ободонлаштириш фидойилари

Наманган туманини чиройига чирой қўшиш, кўчаларимизнинг ободлиги йўлида ўз меҳнатини аямаётган соҳа фидойиларига ҳурмат эҳтиром кўрсатиш мақсадида туман молия бўлими ташаббуси билан бир пиёла чой ташкил этилди.

2022 йил 6 январь куни вилоят ҳокимининг ўринбосари Ғуломжон Муродхўжаев Наманган туманидаги тиббиёт бирлашмасида бўлди.

У ердаги иситиш тизими, беморларга таом тайёрлаш ошхонасидаги иш фаолияти билан яқиндан танишди.

Янги йил арафасида “Қўрғонча” ва “Саҳоват” МФЙлар янги бинода иш бошладилар

Йил якунида барча соҳаларда сарҳисоб ишлари амалга оширилади. Мана шундай сарҳисоблардан бири МФЙларни идора биноси билан таъминлаш масаласидир.

Бугун туманимиз марказидаги маданият марказида “Янги йил” тадбири ўтказилди. Ўтказилган тадбир барчага, айниқса, туманимиз ёшларига жуда катта хурсандчиликлар олиб келди.

Наманган тумани ҳокими Садритдин Мўминов ҳамда сектор раҳбарлари Янги йил байрамида иштирок этиб болажонларни байрам билан табрикладилар ҳамда 400 нафар имконияти чекланган ўғил-қизга туман ҳокимлиги томонидан совға ҳамда кийим-кечаклар тақдим этдилар.