Янги йил арафасида “Қўрғонча” ва “Саҳоват” МФЙлар янги бинода иш бошладилар

Йил якунида барча соҳаларда сарҳисоб ишлари амалга оширилади. Мана шундай сарҳисоблардан бири МФЙларни идора биноси билан таъминлаш масаласидир.

Жумладан, Янги йил байрами арафасида Наманган туман ҳокими Садритдин Мўминов, сектор раҳбарлари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қуватлаш бўлими, кекса-нуронийлар, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Наманган туман бўлинма вакиллари иштирокида “Қўрғонча” ва “Саҳоват” МФЙлар идора биноларини расмий очилиш маросими ўтказилди.

Ушбу ҳар икки маҳалла идоралари давлат-хусусий шерикчилик тамойиллари асосида қуриб битказилди. Маҳаллалар биносида қулай шароит яратиш учун “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими томонида компъютер жамланмаси, мебеллар тўплами билан таъминлаб берилди.

Расмий очилиш маросими ҳақиқий байрам тантаналарига уланиб кетди, байрам қахрамонлари Қорбобо ва Қорқиз ташриф буюриб, байрамга кайфият ва кўтарингкилик бахш этишди.

Туман ҳокими, сектор раҳбарлари “Қўрғонча” ва “Саҳоват” маҳаллалари ҳудудидаги кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга мухтож, ногиронлиги бўлган оилаларга янги йил совғалари билан бирга озиқ-овқатлар тақдим этди.

Кўрсатилган эътибор учун маҳаллалар аҳолиси тадбир ташкилотчиларини дуолар қилишди.