Бугун туманимиз марказидаги маданият марказида “Янги йил” тадбири ўтказилди. Ўтказилган тадбир барчага, айниқса, туманимиз ёшларига жуда катта хурсандчиликлар олиб келди.

Наманган тумани ҳокими Садритдин Мўминов ҳамда сектор раҳбарлари Янги йил байрамида иштирок этиб болажонларни байрам билан табрикладилар ҳамда 400 нафар имконияти чекланган ўғил-қизга туман ҳокимлиги томонидан совға ҳамда кийим-кечаклар тақдим этдилар.

Ташриф буюрганларга хуш кайфият улашиш мақсадида туманимизнинг таниқли хонандалари куй-қўшиқлари ҳамда эртак қаҳрамонлари, Қорбобо ва Қорқизнинг иштироки тадбирга ўзгача кайфият улашди.Тадбирда болажонлар Қорбобо ва Қорқизнинг берган қизиқарли саволларига жавобларни тезкорлик билан топиб совғаларни қўлга киритдилар.

Ўтказилган тадбир сўнгида туман ҳокими ва сектор рахбарлари болажонлар ва уларнинг ота-оналарига сиҳат–саломатлик тилаб кириб келаётган янги 2022 йил йил билан табрикладилар.