2022 йил 6 январь куни вилоят ҳокимининг ўринбосари Ғуломжон Муродхўжаев Наманган туманидаги тиббиёт бирлашмасида бўлди.

У ердаги иситиш тизими, беморларга таом тайёрлаш ошхонасидаги иш фаолияти билан яқиндан танишди.

Касалхонада даволаётган беморлар ва шифокорлар билан суҳбатлашди. Марказий поликлиникада коронавирус инфекциясига қарши вакцина билан эмланаётган аҳолини бевосита кузатди.

Муассаса фаолияти билан яқиндан танишгач келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар доирасида соҳа мутахассисларга кўрсатма ва топшириқлар берди.