Ёшлар билан юзма-юз
Айни дамда Наманган тумани Анжирзор МФЙдаги 2-сонли касб-ҳунар мактабида туман ҳокими Садритдин Мўминов, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигидан бириктирилган вакил Илҳомжон Аброров ёшлар ва аҳоли вакиллари билан мулоқотда бўлмоқдалар.
Очиқ ва самимий руҳда ўтаётганган учрашувда ёшларга тааллуқли барча долзарб масалалар кенг ва тўлақонли қамраб олинди. Ёшлар ўзларининг қизиқтирган янги ғоя ва ташаббуслари, ташвишга солаётган муаммолари юзасидан тўғридан-тўғри мурожаат қилиб, саволларига жавоб олишмоқда.
Шунингдек, ёшларга оид давлат сиёсатининг амалга оширилишида таклифлар билдирмоқдалар.




