Янгиликлар
Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда бўлиб ўтадиган аҳолини рўйхатга олишда аҳолининг айрим тоифаларига нисбатан шахсга доир маълумотларни йиғиш тартибиАҳолини рўйхатга олишни ўтказиш санасида чақирув асосида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар бўлган, шунингдек контракт бўйича ҳарбий хизматга жалб этилган ҳарбий хизматчилар бўлган ва уларнинг ёпиқ ҳудудларда яшаётган оила аъзоси бўлган респондентлар ҳақидаги шахсга доир маълумотларни йиғиш ҳарбий қисм командири ёки у ваколат берган шахс томонидан амалга оширилади. Аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш санасида:болалар интернатларида, тарбия муассасаларида, «Болалар шаҳарчалари»да;ижтимоий муассасаларда; диний муассасаларда; шифохоналарда ва бошқа соғлиқни сақлаш ташкилотларида;зўравонликдан жабрланган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш марказларида; қамоқда сақлаш жойларида, тергов ҳибсхонасида, ахлоқ тузатиш муассасаларида ва махсус муассасаларда яшаётган (бўлган) респондентлар тўғрисидаги шахсга доир маълумотларни йиғиш ушбу қисмда назарда тутилган муассасалар ҳамда ташкилотлар маъмуриятлари томонидан амалга
Наманган туманида фуқаролар қабули бўлиб ўтмоқда: Муаммо ва ечим
2021 йил 30 ноябрь куни Наманган тумани Хонобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 2-сектор биносида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, спикер ўринбосари Хайрулло Гаппоров, Наманган тумани ҳокими Садритдин Мўминов, туман прокурори Хуршидбек Шуҳратжонов, ва туман халқ қабулхонаси мудири Отабек Ходжиметовлар фуқаролар билан уларнинг мурожаатлари бўйича сайёр қабул ўтказмоқда.
Шу йил 29 ноябрь куни Наманган туманининг 9 та ҳудудида Наманган туман ҳокими Садриддин Мўминов, туман ҳокими ўринбосари Дилбархон Ҳошимова, Давлат Активларини бошқариш Наманган вилоят бошқармаси ходими С.Раҳмоновлар томонидан Ўзбекистон Республиеаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги "Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер учаскаларини ижарага бериш тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги 709-сонли қарорининг мазмун-моҳияти маҳаллаларда яшовчи "Темир дафтар", "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари"да турувчи ва ишсиз фуқароларга тушунтириш ишлари олиб борилмокда.
Наманган туманида ташкил этилган кичик саноат зоналарига коммуникация тармоқлари тортиш бўйича ишлар назоратга олинди.
Тадбиркорларга қўлай шарт-шароитлар яратиш, ишлаб чиқариш лойихаларини муддатида ишга тушириш хамда коммуникация тармоқларини тортиш ишлари тезлаштириш мақсадида "Қоракўл" ва "Ёшлар" кичик саноат зоналари ўрганилди.
Наманган туманида сектор раҳбарлари ҳудудлардаги ёш лидерлар билан учрашди









