Шу йил 29 ноябрь куни Наманган туманининг 9 та ҳудудида Наманган туман ҳокими Садриддин Мўминов, туман ҳокими ўринбосари Дилбархон Ҳошимова, Давлат Активларини бошқариш Наманган вилоят бошқармаси ходими С.Раҳмоновлар томонидан Ўзбекистон Республиеаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги "Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер учаскаларини ижарага бериш тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги 709-сонли қарорининг мазмун-моҳияти маҳаллаларда яшовчи "Темир дафтар", "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари"да турувчи ва ишсиз фуқароларга тушунтириш ишлари олиб борилмокда.
Тушунтиришларда фуқароларга 10 сотихдан ер майдонини 10 йил муддатга ажратиб бериш тартиб қоидалари, электрон рўйхатдан ўтиш тартиби каби зарур тушунчалар берилмокда.
Дастлабки учрашув Наманган тумани Анжирзор маҳалласидаги 2-сонли касб ҳунар мактабида ташкил этилди. Унда иштирок этган фуқароларга қарорнинг мазмун- моҳияти тушунтирилди. Ҳозирда бундай учрашувлар тумандаги 3 та ҳудудда бўлиб ўтмоқда. Бундай тадбирлар туманнинг яна 8 та ҳудудида ўтказилиши режалаштирилган.
Наманган туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
Kanalga ulanish👇👇👇@namangantumanhokimlig




