Наманган туманида фуқаролар қабули бўлиб ўтмоқда: Муаммо ва ечим

2021 йил 30 ноябрь куни Наманган тумани Хонобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 2-сектор биносида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, спикер ўринбосари Хайрулло Гаппоров, Наманган тумани ҳокими Садритдин Мўминов, туман прокурори Хуршидбек Шуҳратжонов, ва туман халқ қабулхонаси мудири Отабек Ходжиметовлар фуқаролар билан уларнинг мурожаатлари бўйича сайёр қабул ўтказмоқда.

Ўтказилаётган фуқаролар қабулида, тумандаги барча хизмат кўрсатувчи ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳамда мутасаддилари иштирок этмоқда.

Наманган туман ҳокимлиги ахборот хизмати.