Наманган туманида сектор раҳбарлари ҳудудлардаги ёш лидерлар билан учрашди
Наманган туман ҳокими Садритдин Мўминов ва туман сектор рахбарлари билан ҳокимлик мажлислар залида маҳаллалардаги Ёшлар ишлари агентлиги вакиллигига номзодлар билан самимий мулоқот қилишди.
Туман ҳокими бугунги кунда давлатимиз раҳбарининг ёшлар сиёсати борасида олиб бораётган сиёсатлари ҳақида гапириб ўтди.
Шунингдек, ёшлар лидерларига ҳос жиҳатларга алоҳида тўхталди. Туманимизда намунали фаолият олиб бораётган ёшларни санаб ўтди, ва ҳар бир лидернинг нутқ маданияти ва китобхонлиги уни янада ривожлантириши ҳақида ўз фикрини билдирди.




