2021 йил 18 ноябрь куни Наманган тумани ҳокимлиги мажлислар залида қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган вазифалар ва келгуси йил ҳосили учун олиб борилаётган чора-тадбирлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Наманган тумани ҳокими Садритдин Мўминов, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Музаффар Нуъманов иштирок этиб фермер хўжаликларидаги томчилатиб суғориш, ток, тут кўчатларини ўтқазиш, ғалла майдонларини ўз вақтида суғориш каби ишларга алоҳида тўхталиб ўтдилар. шу билан бирга келгуси йил ҳосили учун техника воситаларини мавсумга тайёрлаш учун барчани бу ишларга масъулият билан ёндошишларини айтиб ўтдилар.

Муаммо ва ечим

Наманган туманида фуқаролар қабули бўлиб ўтмоқда.

2021 йил 16 Ноябр куни Наманган тумани Оқ булоқ МФЙ ҳудудидаги 18 сонли мактаб биносида туман ҳокими Садритдин Мўминов, туман ҳокими ўринбосари Дилбар Ҳошимова ва туман халқ қабулхонаси мудири Отабек Ходжиметовлар фуқаролар билан уларнинг мурожаатлари бўйича қабул ўтказмоқда.

"Яшил макон” лойиҳаси доирасида Наманган туманида кўчат экиш акцияси ўтказилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 ноябрда ўтказган видеоселектор йиғилишларида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш доирасида жорий йилнинг 15 ноябрь куни Наманган туманидаги" Етти булоқ" истироҳат боғида ҳудудни яшил майдонга айлантириш мақсадида кўчат экиш ишлари олиб борилди.

КУН ҲАҚИҚАТИ

Президентимиз ташаббуси билан бошланган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасидаги дарахт кўчатлари экиш ишлари Наманаган тумани 3-сектор раҳбари М.Нуъманов бошчилигида дарахт кўчатларини экиш акцияси амалга оширилмоқда.

Келгуси йил тараддуди кўрилди

Шу йил 10 ноябрь куни Наманган туманидаги "Навбаҳор эзгу мақсад" ММТПдаги машина-трактор паркида келгуси йил ҳосили учун тайёргарлик кўриш юзасидан семинар ўтказилди.

Семинарда туман ҳокими Садритдин Мўминов ва сектор раҳбарлари, соҳага дахлдор ташкилот, корхона бошлиқлари, ММТП ва фермер хўжалиги раҳбарлари иштирок этдилар ва техникаларнинг тайёргарлиги, кузги шудгорлаш, дала четларини тозалаш, ғалла майдонларини сифатли суғориш, бегона ўтлардан тозалаш ишларини кўздан кечирдилар.