"Яшил макон” лойиҳаси доирасида Наманган туманида кўчат экиш акцияси ўтказилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 ноябрда ўтказган видеоселектор йиғилишларида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш доирасида жорий йилнинг 15 ноябрь куни Наманган туманидаги" Етти булоқ" истироҳат боғида ҳудудни яшил майдонга айлантириш мақсадида кўчат экиш ишлари олиб борилди.

Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари Саидаҳмад Султонов, Наманган туман ҳокими Садритдин Мўминовлар кўчат экиш ишларининг аҳамияти, бу ишларда нуронийларимизнинг ёшларга ибрати тўғрисида тушунтиришлар берди, Қуръон тиловат қилиниб, экилаётган дарахтлар юртимизга ва халқимизга наф беришини тилаб дуо қилдилар.

Кўчат экиш ишларида туман "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, Маҳалла ва оилани қўллаб-қуватлаш бўлими, кексалар, ёшлар билан бирга турли ташкилот ва корхона ташаббускорлари иштирок этди.

Майдонга павлония, каталпа, каштан каби 4000 га яқин туп дарахт кўчатлари экилди.

Кўчат экиш ишлари давом эттирилмоқда.