Янгиликлар
“Ер ҳайдасанг куз ҳайда...
...куз ҳайдамасанг юз ҳайда”, — деган нақл бор халқимизда. Дарҳақиқат, кузда ҳайдалган ернинг озуқалик қуввати юқори бўлиб, бу мамлакат иқтисодиётини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этади. Шу боис айни дамларда ҳудудларда пахтадан бўшаган майдонларни шудгорлаш ишлари бошлаб юборилди.
Наманган туманидаги 5-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида 21 октябр “ЎЗБЕК ТИЛИ БАЙРАМИ КУНИ” муносабити билан “ҚАДРИНГ БАЛАНД БЎЛСИН, ОНА ТИЛИМ!” маънавий-маърифий байрам тадбир бўлиб ўтди.
Байрам тадбирда туман ҳокимлиги ва ҳамкор ташкилот вакиллари иштирок этишди. Тадбирда туман ХТБга қарашли умумтаълим мактабининг она тили ва адабиёти фани ўқитувчилари, иқдидорли ўқувчилар томонидан ўзбек тилининг қадр-қимматини оширувчи, улуғворлигини оширувчи мусиқий, шеърий ва саҳна кўринишлари намойиш этилди.
Наманган туманида маҳаллабай ишлаш тизими асосида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида
Ўзбекисон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 августдаги ПҚ-5214-сонли қарор бўйича “Маҳаллабай” ишлаш тизими асосида Наманган туманидаги 4 та “оғир ҳудудда”ги маҳаллалар танлаб олинди. Хусусан, танлаб олинган маҳаллаларни хатловдан ўтказилиб, 1 991 та хонадон, 11 769 нафар аҳоли, 347 нафар меҳнатга лаёқатли ишсизлар аниқланди.
Наманган туманида фуқаролар қабули бўлиб ўтмоқда.
2021 йил 19 октябр куни Наманган тумани Қирғизқўрғон МФЙ ҳудудидаги Тепақўрғон маданият маркази биносида туман ҳокими Садритдин Мўминов, туман Халқ қабулхонаси мудири Отабек Ходжиметовлар фуқаролар билан уларнинг мурожаатлари бўйича қабул ўтказмоқда.
Ўзбекистон Республикасида Аҳолини рўйхатга олишда респондентларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари-ўзининг шахсга доир маълумотлари нима мақсадда йиғилаётганлигини, ушбу маълумотлардан ким ва қандай тарзда фойдаланишини билиш;-ўзи учун тўлдирилган рўйхатга олиш варақлари билан танишиб чиқиш, рўйхатга олиш варақларига киритилган шахсга доир маълумотларнинг тўлиқлиги ва ишончлилигини аниқлаштириш;-









