Наманган туманида фуқаролар қабули бўлиб ўтмоқда.
2021 йил 19 октябр куни Наманган тумани Қирғизқўрғон МФЙ ҳудудидаги Тепақўрғон маданият маркази биносида туман ҳокими Садритдин Мўминов, туман Халқ қабулхонаси мудири Отабек Ходжиметовлар фуқаролар билан уларнинг мурожаатлари бўйича қабул ўтказмоқда.
Ўтказилаётган фуқаролар қабулида, тумандаги барча хизмат кўрсатувчи ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳамда мутасаддилари иштирок этмоқда.
Наманган туман ҳокимлиги ахборот хизмати.




