“Ер ҳайдасанг куз ҳайда...

...куз ҳайдамасанг юз ҳайда”, — деган нақл бор халқимизда. Дарҳақиқат, кузда ҳайдалган ернинг озуқалик қуввати юқори бўлиб, бу мамлакат иқтисодиётини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этади. Шу боис айни дамларда ҳудудларда пахтадан бўшаган майдонларни шудгорлаш ишлари бошлаб юборилди.

- Шудгорлашда ерга ер қўшиш, ўғит билан ер ағдарилиши шарт. Дала маданиятига амал қилиш юқори натижа беради.Томчилаб суғоришга алоҳида эътибор қаратамиз, чунки ҳосилдорлик юқори бўлади, буни биз Тўрақўрғон, Уйчи туманларида кўриб турибмиз. Фермер ва кластер пахта терим машиналари каби замонавий технологияларни кўпайтириши ва унумли фойдаланиши талаб қилинади.

Вилоят раҳбари Шавкатжон Абдуразаков Шудгорлаш масалаларига бағишланган семинарда иштирок этган кластерлар раҳбарлари, ММТПлар раислари, фермерлар ва қишлоқ хўжалигининг масъул ходимларига муҳим топшириқ ҳамда зарурий тавсияларни берди.

Наманган туманида бўлиб ўтган вилоят семинарида бу тадбирни уюшқоқлик билан ташкил этиш, барча туманларда ишни илм билан тўғри ташкил этиш ва штабларни кечаю-кундуз ишлашини таъминлаш, 145 та отрядларни тўлиқ ишлашини ташкил этиш, 291 та ҳайдов тракторлари ҳамда 160 нафар мутахассисларни жойларда тизимли иш ташкиллаштириш зарурлиги таъкидланди.

Наманганда 2022 йил ҳосили учун 69 588 гектар майдонда кузги шудгорлаш ишларини ўтказилади.