Келгуси йил тараддуди кўрилди

Шу йил 10 ноябрь куни Наманган туманидаги "Навбаҳор эзгу мақсад" ММТПдаги машина-трактор паркида келгуси йил ҳосили учун тайёргарлик кўриш юзасидан семинар ўтказилди.

Семинарда туман ҳокими Садритдин Мўминов ва сектор раҳбарлари, соҳага дахлдор ташкилот, корхона бошлиқлари, ММТП ва фермер хўжалиги раҳбарлари иштирок этдилар ва техникаларнинг тайёргарлиги, кузги шудгорлаш, дала четларини тозалаш, ғалла майдонларини сифатли суғориш, бегона ўтлардан тозалаш ишларини кўздан кечирдилар.

Семинар давомида Яшил макон бўйича манзарали ва тут кўчатларини экишни янада кучайтириш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар муҳокама этилди.