Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 8-апрелдаги видеоселектор йиғилиши 19-сонли баёнида Молия вазирлиги билан ҳамкорликда маҳаллий ишлаб чиқарувчи кичик бизнес субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида уларнинг маҳсулотларини давлат харидлари тизимига кенг жалб этиш, уларнинг умумий харидлардаги улушларини камида 2 бараварга ошириш чораларини кўриш вазифаси юклатилган.
Мазкур топшириқ ижросини белгиланган муддатда сифатли таъминлашмақсадида, кичик бизнес субъектлари маҳсулотларини давлат харидлари тизимига кенг жалб этиш, уларнинг умумий харидлардаги улушларини камида 2 бараварга ошириш юзасидан ДСИда ишчи гуруҳи тузилиб, ишчи гуруҳ зиммасига туманда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларини, Молия вазирлиги ҳузуридаги туман Ғазначилик бўлими билан ҳамкорликда уларнинг маҳсулотларини давлат харидлари тизимига рўйхатдан ўтказилиши, ҳамда уларни товар хом-ашё биржаларидан давлат харидлари тизимида иштирок этиш учун Xarid.uz сайти орқали аккредитациядан ўтказилиши юзасидан тушунча бериб борилмоқда, шунга асосан тумандаги тадбиркорлик суъбектлари томонидан хисобот топшириш учун олинган шахсий калит орқали Xarid.uz сайтига кириб рўйхатдан ўтишингизни сўралади. Сайтга уланишга муаммо туғилса 93~924~1011 телефон номерга қўнғироқ қилишингиз мумкин.
"Тадбиркорликни қўллаб-қуватлаш" бўлими бошлиги А.Лукманов




