Энг улуғ, энг азиз байрамимиз арафасида яна бир мустақиллик иншооти –туман қурилиш бўлими биносининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Бундан бир неча йиллар аввал туман қурилиш бўлимининг ўзига тегишли маъмурий биноси йўқлиги сабабли, бошқа ташкилот ва хусусий тадбиркорларга қарашли бўлган жойларда фаолиятини олиб бораётган эди. Бу ўз навбатида соҳа ходимлари иш унумига жиддий тарзда таъсир кўрсатаётганди.

Наманган тумани “Ёшлар” кичик саноат зонасида “Ҳоким ва тадбиркорлар” учрашуви ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан мамлакатимизда тадбиркорлик, саноат ва ишлаб чиқариш соҳаларини жадал ривожлантириш борасида кетма-кет Қарор ва Фармонлар қабул қилинмоқда. Улар асосида тадбиркорларга кенг имкониятлар ва имтиёзлар яратиб берилмоқда. Юртбошимизнинг тадбиркорлар билан куни кеча ўтказган очиқ мулоқотлари булар яққол далилидир.

Аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга қуйидаги тоифадаги ходимлар жалб қилинади:

республика даражасида - республика комиссияси таркибига киритилган вазирлик ва идоралар, Қўмита марказий аппарати ҳамда Қўмита ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти ходимлари;

Наманган туманидаги 40-умумтаълим мактаби устоз-муаллималри ва ўқувчи-ёшлари истиқлолнинг қутлуғ 30 йиллик тантаналари ҳамда янги ўқув йилини зўр тараддуд билан қарши олишмоқда.

260 нафар ўқувчини ёрқин истиқбол ва камолот сари дадил етаклаётган илм масканидаги қулай шарт-шароитлар, ҳар бир синф ва машғулот хоналари энг замонавий жиҳозлар ва сўнгги русумдаги воситалар билан таъминлангани болажон диёримизда фарзандларимиз учун кўрсатилаётган беқиёс имкониятлар самарасидир.

2021 йил 23 август куни туман туман ҳокимлиги биносида бир гуруҳ байналминалчи жангчиларни Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан Наманган вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ҳамда "Кексаларни эъзозлаш"Наманган вилоят фонди раиси Икромхон Нажмиддиновларнинг табриклари ва 300 минг сумдан пул маблаглари билан такдирландилар.