2021 йил 23 август куни туман туман ҳокимлиги биносида бир гуруҳ байналминалчи жангчиларни Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан Наманган вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ҳамда "Кексаларни эъзозлаш"Наманган вилоят фонди раиси Икромхон Нажмиддиновларнинг табриклари ва 300 минг сумдан пул маблаглари билан такдирландилар.

Тадбирда Наманган тумани ҳокими Садритдин Мўминов, туман ҳокими ўринбосари - маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғи Дилбархон Ҳошимовалар сўзга чиқиб, афғон уруши даврида кўрсатган жасоратларига таҳсинлар айтдилар ҳамда улар учун йўланган табрикномани ўқиб эшитдилар. Тадбир сўнгида жангчи табрикнома ва пул маблағи топширилди.

Наманган туман ҳокимлиги ахборот хизмати.