Вилоят статистика бошқармаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь–июнь ойларида барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 243 982 т. сабзавотлар етиштирилди. Бу кўрсаткич 2020 йилнинг январь– июнь ойларига нисбатан 5,4 % га кўпайган.

Шу йил 11 август куни вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Анваржон Ҳакимов бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари тумандаги мавжуд фермер хўжаликларида қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилаётган ишларни кўздан кечирдилар.

2021 йил 10 август куни Наманган тумани Миришкор МФЙ ҳудудидаги "Элита уруғчилиги" ҳўжалигида туман ҳокими ҳамда сектор раҳбарлари бошчилигида карантин қоидаларига риоя этган ҳолда жисмоний ва юридик шахсларни қабули ўтказилмоқда.

Бугунги кунда мамлакатимизда аҳоли мурожаатлари билан ишлашда янгича тизим - "Маҳаллабай" ва "Фуқаробай" тизимини йўлга қўйилгани ва мана шундай ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар жараёнида депутатларнинг фаол иштироки фуқароларни жамиятимизда олиб борилаётган кенг куламли ислохотларга ишончини оширмокда.

Наманган тумани ҳудудида жойлашган "Жанубий" нимстанциядан чиқувчи "Т-2"да ҳамда" Хонобод" нимстанциясидаги 10 кВли тармоқларида таъминлаш ишлари олиб борилиши сабабли, 9 август соат 09:00 дан 17:00 га қадар электр таъминотида вақтинча узилиш бўлди.