Шу йил 11 август куни вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Анваржон Ҳакимов бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари тумандаги мавжуд фермер хўжаликларида қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилаётган ишларни кўздан кечирдилар.
Жумладан, шу кунлардаги муҳим ва долзарб масалалар бўлган ғўзани сифатли культивация қилиш, бегона ўтлардан тозалаш, вақтида суғориш, чеканкани кечиктирмасдан амалга ошириш билан боғлиқ агротехник тадбирларга алоҳида эътибор бердилар.
Ташриф сўнгида фермер хўжаликлари раҳбарларига бор куч имкониятларини ишга солиб, ҳар бир ғўзада сифатли пахта ҳосили етиштириш бўйича йўл-йўриқ ва кўрсатмалар бердилар.
Наманган туман ҳокимлиги ахборот хизмати.




