Бугунги кунда мамлакатимизда аҳоли мурожаатлари билан ишлашда янгича тизим - "Маҳаллабай" ва "Фуқаробай" тизимини йўлга қўйилгани ва мана шундай ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар жараёнида депутатларнинг фаол иштироки фуқароларни жамиятимизда олиб борилаётган кенг куламли ислохотларга ишончини оширмокда.
Бир сўз билан айтганда халқ билан мулоқот қилишнинг янги тизими – “маҳаллабай” асосида иш ташкил этилиб, шу орқали одамларнинг дарду ташвишлари тингланиб, уларнинг муаммолари ҳал этилмоқда.
Ўзбекистон ХДП Наманган туман Кенгаши ва 9-Тепақўрғон сайлов округидан Халк депутатлари туман Кенгашига сайланган депутат Саидислом Журабаевлар ҳамда Микрокредитбанк ва туман Бандликка кўмаклашиш маркази вакиллари иштирокида “Маҳаллабай” ва “фуқаробай” ишлаш, уйма-уй юриб, одамларнинг муаммоларини ўрганиш, таҳлил қилиб, уларга ечим топиш, шунингдек, хотин-қизлар учун яратилаётган имтиёз ва имкониятларнинг жойларда қай даражада бажарилаётганлиги устидан депутатлик ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш бўйича сайёр қабул ўтказилди.
Бирма-бир мулоқот Наманган тумани "Бозорбоши" маҳалла ҳудудидаги хонадонлар бўйлаб давом этди. Мулоқотда фуқаролар асосан иссикхона қуриш билан боғлиқ субсидия масаласини ҳал этиш, иш билан таъминлаш, моддий ёрдам кўрсатиш, Олий таълим муассасаларига тўлов шартнома ва ҳарбий сафарбарлик чақирув хизмати учун шартнома тўловида амалий ёрдам, тадбиркорликни йўлга қўйиш учун имтиёзли кредит, деҳкончилик қилиш учун ер ажратиш, яшаш учун имтиёзли уй-жой олиш каби масалаларда мурожаат этдилар. Эндиги вазифа саъй-аҳаркатларнинг амалий ижросини таъминлашдир.
Турмуш ўртоғим 2-гуруҳ ногирони, 2 нафар фарзандим бор, ўзим ишсизман, яшаш хонадонимиз таъмирталаб- дейди Бозорбоши маҳалласида яшовчи Соҳибова Зухра- Моддий ёрдам масаласида қилган мурожаатларим бугунги сайёр қабулда ўз ечимини топганидан ҳамда депутат ҳомийлигида уй-жойимиз таъмирлаб берилишидан хурсандман.
Бозорбоши МФЙда яшовчи 1-гуруҳ ногирони фуқаро Абдуллаев Бобуржон имтиёзли уй-жой сўраб депутатга мурожаат этди. Бобуржон Абдуллаев оилали, бир нафар фарзанди бор, турмуш ўртоғи уй бекаси. Тўрт сотихли ҳовлида онаси, икки акаси оиласи билан жами уч хўжалик яшайди. Фуқаронинг мурожаати юзасидан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси Наманган туман бўлими масъуллари билан боғланиб, Бобуржон Абдуллаев 2022 йил Наманган туманида қуриладиган арзой-уй-жой олувчилар рўйхатига киритилишига эришилди.Депутат Саидислом Жўрабоев ташаббуси билан маҳалладаги эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
Шунингдек мулоқот давомида аниқланган барча мурожаатлар чуқур таҳлил этилиб, ижобий ҳал этиш юзасидан тегишли соҳа мутахассисларига ҳал этиш учун депутатлик сўровлари юборилади.
УМИДЖОН СОЛИЕВЎзбекистон ХДП Наманган туман кенгаши раисиХалқ депутатлари Наманган туман кенгаши депутати.




