Вилоят статистика бошқармаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь–июнь ойларида барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 243 982 т. сабзавотлар етиштирилди. Бу кўрсаткич 2020 йилнинг январь– июнь ойларига нисбатан 5,4 % га кўпайган.

Ҳудудлар бўйича сабзавотлар етиштириш ҳажми (тонна) қуйидагичани ташкил этади:

▪️Наманган т. – 45 914;▪️Янгиқўрғон – 38 038;▪️Уйчи – 32 927;▪️Учқўрғон – 28 275;▪️Поп – 25 318;▪️Тўрақўрғон – 21 951;▪️Норин – 19 263;▪️Чуст – 12 446;▪️Чортоқ – 11 857;▪️Косонсой – 2 729;▪️Мингбулоқ – 2 671;▪️Наманган ш. – 2 593.

Маълумот ўрнида, сабзавот етказиб бериш кўрсаткичлари хўжаликлар тоифалари бўйича таҳлил қилинганда, умумий ҳажмдан 88,6 фоизи деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжалиелари ҳиссасига тўғри келишини кўрсатмоқда.