Наманган туманидаги 40-умумтаълим мактаби устоз-муаллималри ва ўқувчи-ёшлари истиқлолнинг қутлуғ 30 йиллик тантаналари ҳамда янги ўқув йилини зўр тараддуд билан қарши олишмоқда.
260 нафар ўқувчини ёрқин истиқбол ва камолот сари дадил етаклаётган илм масканидаги қулай шарт-шароитлар, ҳар бир синф ва машғулот хоналари энг замонавий жиҳозлар ва сўнгги русумдаги воситалар билан таъминлангани болажон диёримизда фарзандларимиз учун кўрсатилаётган беқиёс имкониятлар самарасидир.
Энг улуғ, энг азиз айём – истиқлолнинг 30 йиллиги яқин. Унга ҳамоҳанг “Билимлар куни” ва янги ўқув йилига тахт ҳолда тумандаги маърифат даргоҳлари эртамиз эгаларини қучоқ очиб кутмоқда.
Наманган туман ҳокимлиги ахборот хизмати.




