Янгиликлар
Маҳаллалар кутубхонасига 2120 дона китоблар топширилди
Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2022 йил 20 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига ва Ўзбекистон халқига мурожаатида 2023 йилда амалга ошириладиган 6 та устувор вазифалар белгиланди. Шундан 2-устувор йўналишда таълимни ҳамда маҳалла институтини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилган.Президент топшириғида 2023 йилда ҳар бир маҳалла ўзининг кутубхонаси, спорт майдончасига эга бўлиши зарурлиги алоҳида эътироф этилганди.
Наманган туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари мувофиқлаштирувчи Кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди
Уш бу тадбирда туман ҳокими Садритдин Мўминов вилоят прокуратурасининг бўлим бошлиғи Беҳзод Исмоилов, туман прокурори Хуршидбек Шухратжонов , ИИБ бошлиғи Умарали Абдувалиев, туман ҳокими ўринбосарлари, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти, МИБ, ва бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари масъул ходимлари иштирок этди.
Ижтимоий соҳа объектлари доимий назоратда
Наманган тумани ҳокими Садритдин Мўминов, туман прокурори Хуршидбек Шухратжонов тумандаги 3, 20, 22, 23, 39 - сонли умумтаълим мактаблари, ҳамда 5, 26 – сонли мактабгача таълим ташкилотлари ва Наманган Шарқ тиллари ва хизмат кўрсатиш техникумида бўлиб иссиқлик таъминоти билан танишиб, ўқувчилар билан мулоқотда бўлдилар.









