Ижтимоий соҳа объектлари доимий назоратда
Наманган тумани ҳокими Садритдин Мўминов, туман прокурори Хуршидбек Шухратжонов тумандаги 3, 20, 22, 23, 39 - сонли умумтаълим мактаблари, ҳамда 5, 26 – сонли мактабгача таълим ташкилотлари ва Наманган Шарқ тиллари ва хизмат кўрсатиш техникумида бўлиб иссиқлик таъминоти билан танишиб, ўқувчилар билан мулоқотда бўлдилар.
Таълим жараёнларининг бошланиши муносабати билан бинолардаги иссиқлик таъминоти, ўқув хоналарининг меъёрида иситилиши ўрганилиб, мутасаддиларига назоратни умуман сусайтирмаслик ва муаммолардан ўз вақтида хабардор этиш, етарли даражада ҳароратни таъминлаш бўйича кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Наманган туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
Kanalga ulanish👇👇👇@namangantumanhokimligi




