Янгиликлар
#live
Йўлларда қор тозалаш ишлари давом этмоқда
Йўллардаги қорларни тозалаш ҳамда музламаларни бартараф этиш ва транспорт воситаларининг тўхтовсиз ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида Наманган туманида тезкор тартибда йўл қопламасига қум-туз аралашмаси сепиш ишлари жадаллик билан амалга оширилиб, транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланиши чоралари кўрилмоқда.
Наманган туманида 2009-2010 йилда туғилган ёшлар ўртасида спортнинг бокс тури бўйича вилоят биринчилиги ўтказилди.
#муносабат
Ижтимоий тармоқлар орқали «Наманган тумани Хўжақишлоқ МФЙ Чароғбон кўчасидаги йўл муаммоси» бўйича йўлланган мурожаатни ўрганиб, қуйидагиларни маълум қиламиз:
Мазкур мурожаат, Наманган туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси мутахассислари томонидан жойига бориб ўрганилди.
Бозорлардаги экологик вазият доимий назоратда
Наманган туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими ҳамда "Тошбулоқ деҳқон бозори" МЧЖ мутасаддилари иштирокида, бозор ҳудудида олиб борилаётган ободонлаштириш ва тозалик ишларининг аҳволи ўрганилди. Чиқинди масаласига алоҳида эътибор қаратилиб, бозор фаолияти давомида ҳосил бўлаётган чиқиндиларни ташиб кетиш юзасидан "Наманган мусаффо иқлим" МЧЖ туман филиали масъулларига тавсиялар берилди.
Халқ депутатлари Наманган тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди
Бугун Наманган тумани ҳокимлигининг катта мажлислар залида халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессия кун тартибида қуйидаги масала кўрилди. 2023 йил учун Наманган туманининг маҳаллий бюджети тўғрисида бўлиб ўтди. Сессия якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди. Халқ депутатлари Наманган тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси ўз ишини якунлади.









