Аҳоли мурожаатлари жойида ўрганилмоқда

Наманган тумани Эшобод МФЙ қорасув 3 кўчасидаги фуқаролар томонидан кўчадаги трансформаторни жойини алмаштириб электр токи кучланишини яхшилаш масаласида мурожаат келиб тушган.

Ушбу мурожаатни жойида ҳал этиш мақсадида Эшабод МФЙ Қорасув 3 кўчасига туман ҳокими Садритдин Мўминов, 3 сектор раҳбари Умаржон Абдувалиев, Махалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғи Дилбархон Хошимова ҳамда тумандаги мутасадди ташкилот раҳбарлари билан жойида муаммони ечимга келтирилди.

Наманган туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.11.2022 йилдаги ПҚ-20-сонли Қарори ижроси юзасидан 656 гектар ер майдонлари 5793 та лотларга ажратилиб “E-auksion” очиқ савдо танлови орқали фуқароларга дехқон хўжалиги сифатида фойдаланиш учун ажратиб берилди.

Фуқаролар томонидан мазкур 656 гектар ер майдонларига “Бир контур бир махсулот” тамойили асосида экин турларини жойлаштириб, биринчи экиндан хар бир хонадон ўртача 3.5-4 млн.сўм миқдорида даромад олиб, вақт ўтказмай иккинчи экинларини ҳам майдонларга экдилар.

#onlineСиёсий-маърифат соати бўлиб ўтмоқда

Айни дамда давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ташкил этилган навбатдаги ўқувда Наманган туман ҳокимлиги аппарати ходимлари иштирок этмоқда.

Бугунги ўқувда иштирокчиларга муҳим ва долзарб мавзулар ҳақида маълумот берилди.

#ишга таклиф этамиз!!!!!

Наманган туманида ташкил этилган кичик саноат зоналарида турли йўналишларда ишга таклиф этамиз.

Тошбулоқ марказида жойлашган "Тошбулоқ" кичик саноат зонасига

-Акумлятор ишлаб чиқариш сехига 5 нафар ишчи керак Тел: +998913562222-Тикувчилик сехига 40 нафар иш керак +998993205444-Резина гранула ишлаб чиқариш учун ишчи керак (станок юргазиш га) +998996755555

Тазйиқ ва зўравонликка учраган аёллар хукумат ҳимоясида

Наманган туман Оила ва хотин-қизлар бўлими, туман Прокуратураси, туман Ички ишлар бўлими ҳамкорликда “25-ноябр халқаро тазйиқ ва зўровонликка қарши курашиш куни” муносабати билан Наманган туманида истиқомат қилаётган ҳимоя ордери олган хотин-қизлар учун 4 кунлик писихологик ўқувлар ташкил этилди.

Шунингдек, Наманган туманининг “Олахамак”моно марказида бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди.