Тазйиқ ва зўравонликка учраган аёллар хукумат ҳимоясида
Наманган туман Оила ва хотин-қизлар бўлими, туман Прокуратураси, туман Ички ишлар бўлими ҳамкорликда “25-ноябр халқаро тазйиқ ва зўровонликка қарши курашиш куни” муносабати билан Наманган туманида истиқомат қилаётган ҳимоя ордери олган хотин-қизлар учун 4 кунлик писихологик ўқувлар ташкил этилди.
Шунингдек, Наманган туманининг “Олахамак”моно марказида бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди.
Маданият марказида эса ҳимоя ордери олган 177 нафар хотин-қизлар учун маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди, тадбир якунида туман ҳокимлиги ва ҳамкор ташкилотлар томонидан эсдалик совғалари тақдим этилди.




