Наманган туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.11.2022 йилдаги ПҚ-20-сонли Қарори ижроси юзасидан 656 гектар ер майдонлари 5793 та лотларга ажратилиб “E-auksion” очиқ савдо танлови орқали фуқароларга дехқон хўжалиги сифатида фойдаланиш учун ажратиб берилди.
Фуқаролар томонидан мазкур 656 гектар ер майдонларига “Бир контур бир махсулот” тамойили асосида экин турларини жойлаштириб, биринчи экиндан хар бир хонадон ўртача 3.5-4 млн.сўм миқдорида даромад олиб, вақт ўтказмай иккинчи экинларини ҳам майдонларга экдилар.
Хозирги кунда бобо дехқонларимиз экилган экинларнинг хосилини йиғиб олишмоқда.
Биргина Урганжи МФЙ худудида 95 нафар фуқарога ажратилган 9.5 гектар ер майдонига экилган қизил лавлагидан 250 тонна, туруп 60 тонна, сабзи 150 тонна ҳамда шолғом 40 тонна махсулот йиғиштириб олиниб, даромадларини янада ошириш мақсадида қишги захирага жамғариш ишлари олиб борилмоқда.




