Наманган туманида 2009-2010 йилда туғилган ёшлар ўртасида спортнинг бокс тури бўйича вилоят биринчилиги ўтказилди.

Ёшларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ҳамда уларни спортга кенг жалб этиш мақсадида Наманган тумани болалар ва ўсмирлар спорт мактаби спорт залида 2009-2010 йилда туғилган ёшлар ўртасида спортнинг бокс тури бўйича вилоят биринчилиги ўтказилди. Мазкур мусобақада Наманган шаҳри ва туманлардан келган 70 га яқин ёшлар ўзаро беллашдилар.