Наманган туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари мувофиқлаштирувчи Кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди

Уш бу тадбирда туман ҳокими Садритдин Мўминов вилоят прокуратурасининг бўлим бошлиғи Беҳзод Исмоилов, туман прокурори Хуршидбек Шухратжонов , ИИБ бошлиғи Умарали Абдувалиев, туман ҳокими ўринбосарлари, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти, МИБ, ва бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари масъул ходимлари иштирок этди.

Йиғилиш давомида туман прокурори Хуршидбек Шухратжонов ўтган 2022 йил давомида жиноятчиликка қарши кураш, шу жумладан олдини олиш мумкин бўлган ва аниқланган жиноятлар бўйича амалга оширилган профилактик тадбирлар аҳволи, маҳалла ҳудудида содир этилган жиноятларнинг сабаблари ва бунга имконият берган шарт-шароитларни, шунингдек тергов ва тезкор қидирув аҳволи таҳлили бўйича масъуллар билан юзлашди ва бу бўйича муҳокама олиб борди.

Шу билан бирга масъулларга Мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилиш қарорида белгиланган талаблар етказилиб, қарор ижроси устидан қатъий назорат ўрнатилди.

Наманган туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

Kanalga ulanish👇👇👇@namangantumanhokimligi