Янгиликлар
Кичик Қурама маҳалласида ички йўллар асфалтланмоқда.
Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли қарори қабул қилинган. Наманган туманида ҳам мазкур қарор ижросини таъминлашга киришилган.
Бугун эрта тонгдан...
Наманган туман ҳокими Садритдин Мўминов, қишлоқ хўжалиги мутасаддилари билан биргаликда Шўрқўрғон ММТП ҳудудидаги марказий минирал ўғитлаш омборида тумандаги барча фермер ҳўжалик раҳбарлари билан йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда асосий масала бошоқли ғалла майдонларини азотли минирал ўғитлар билан озиқлантириш, ғалла майдонларини суғориш, дала четларига тут ва ток кўчатларини экиш ва хар бир фермер хўжаликда 20 яшикдан асал ари уясини ташкиллаш бўйича топшириқлар берилди.
#online
Қишлоқ хўжалиги - ҳамжиҳатликда ишлаш вақти келди
Наманган тумани «Жўлибой ота» фермер хўжалигида ғалла парвариши ва дала четларига тут, узум, терак кўчатлари шу билан бирга қишлоқ хўжалиги экинларини экиш ишларини ташкил этиш бўйича кўргазмали семинар йиғилиши ўтказилди.
Наманган тумани Қоракўл МФЙ ҳудудида жойлашган Қоракўл кичик саноат зонасида “Ҳоким ва тадбиркорлар” учрашуви бўлиб ўтди.
Наманган туман 1-сектор худудидаги Қоракўл кичик саноат зонасида туман ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Конунчилик палатаси депутати, спикер ўринбосари Хайрулло Гаппаров, сектор раҳбарлари ва Инвестициялар ва ташқи савдо туман бўлими масъуллари иштирокида тадбиркорлар билан сайёр қабул ўтказилди.
ҲУРМАТЛИ ТАДБИРКОРЛАР ВА ИШБИЛАРМОНЛАР ДИҚҚАТИГА ‼️‼️
Эртага 2023 йил 23 феврал куни "Ҳоким ва тадбиркорлар" учрашуви бўлиб ўтади. Учрашув Қоракўл МФЙда жойлашган "ҚОРАКЎЛ" кичик саноат зонасида соат 10:00 да бошланади. Ўз соҳангизни ривожлантиришга оид таклифлар, муаммолар ва янги лойиҳаларингиз билан иштирок этишингиз мумкин.









