Кичик Қурама маҳалласида ички йўллар асфалтланмоқда.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли қарори қабул қилинган. Наманган туманида ҳам мазкур қарор ижросини таъминлашга киришилган.

Қарор асосида туманда амалга оширилаётган кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари доирасида аҳолини ичимлик суви таъминотини яхшилаш, йўлларни соз ҳолатга келтириш, электр таъминотини яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, туманнинг «Кичик Қурама» маҳалласида ҳам бу борада иш ташкил этилмоқда. Маҳалланинг 1.7 км йўлда асфальтлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Наманган туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

Kanalga ulanish👇👇👇@namangantumanhokimligi