Наманган тумани Қоракўл МФЙ ҳудудида жойлашган Қоракўл кичик саноат зонасида “Ҳоким ва тадбиркорлар” учрашуви бўлиб ўтди.
Наманган туман 1-сектор худудидаги Қоракўл кичик саноат зонасида туман ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Конунчилик палатаси депутати, спикер ўринбосари Хайрулло Гаппаров, сектор раҳбарлари ва Инвестициялар ва ташқи савдо туман бўлими масъуллари иштирокида тадбиркорлар билан сайёр қабул ўтказилди.
Учрашувда тадбиркорларни қийнаб келаётган масала ва муаммолар муҳокама қилиниб, айрим мурожаатлар жойида ҳал этилди.
Тадбиркорлар билан учрашув давомида уларни қийнаб келаётган электр, йўл, банк кредитларини ажратилиши муаммоларни ҳал этиш бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилди.
Бундан ташқари тадбиркорлар томонидан амалга оширилаётган лойихаларни ўз муддатида амалга оширилиши тушунтирилди.




