#online
Қишлоқ хўжалиги - ҳамжиҳатликда ишлаш вақти келди
Наманган тумани «Жўлибой ота» фермер хўжалигида ғалла парвариши ва дала четларига тут, узум, терак кўчатлари шу билан бирга қишлоқ хўжалиги экинларини экиш ишларини ташкил этиш бўйича кўргазмали семинар йиғилиши ўтказилди.
Семинарда вилоят ҳокимининг ўринбосари Анваржон Хакимов бошчилигидаги ишчи гуруҳи, туман ҳокими, қишлоқ хўжалиги нуроний оқсоқоллари, тумандаги қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари ва фермерлар иштирок этдилар.
Семинарда 2023 йил ҳосили учун ғалла парваришида белгиланган агротехник тадбирларни амалга ошириш, дала четларига тут, узум, терак кўчатлари ва ошқовоқ уруғи экиш ҳамда ҳар бир фермер хўжалигида асалари боқишни ташкил этиш, экинларда касаллик, зараркунанда ва ҳашаротларга қарши курашиш бўйича вазифалар ва топшириқлар белгилаб берилди.




