"Меҳр ва эътибор инсон танламайди"

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 19 июндаги “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги ПҚ-195-сонли қарорига асосан вилоят ҳокимлигининг кўрсатмасига асосан “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, Наманган туман ҳокимлиги, туман “Нуронийлар” жамғармаси билан ҳамкорликда Наманган туманида "Меҳр ва эътибор инсон танламайди" шиори остида саховат тадбирлари ўтказилди.

“Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остидаги ёшлар сайли бошланди

Наманган туманида старт олган «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!» шиори остидаги ёшлар сайли гала-концертга уланиб, минглаб томошабинларга шодлик бағишламоқда.

Таълим тизимига берилаётган эътибор намунаси

Бугун мамлакатимизда "Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили" деб ном олган 2023 йилда соҳа ривожини янги босқичга кўтариш, ўқитувчи ва мураббийларнинг жамиятдаги ўрни ва обрў-эътиборини ошириш бўйича кўплаб чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бу йил Наманган туманида фаолият олиб бораётган 37 та давлат умумтаълим ҳамда ихтисослаштирилган мактабларни 1790 нафар ўқувчи ёшлар битирмоқда. Улардан 26 нафари олтин, 9 нафари кумуш медаллар билан 11-синфни тамомламоқда.

Ҳоким ва ёшлар учрашуви: ҳеч бир мурожаат эътиборсиз қолмайди

Наманган туманининг 1-сектор ҳудудидаги “Урганжи” маҳалласида жойлашган 20-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида  “Ҳоким ва ёшлар учрашуви”ўтказилди.

Унда туман ҳокими Садриддин Мўминов маҳалла ёшлари билан самимий мулоқоти ўтказди.

ЭЪЛОН — БАРЧА ТАДБИРКОРЛАР ДИҚҚАТИГА!

Наманган вилояти Наманган тумани ҳокимлигининг ижтимоий соҳа объектларининг иссиқлик тизимини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш бўйича танлов комиссия Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 апрелдаги “Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш тўғрисидаги ПҚ-118-сонли қарорига асосан тумандаги ижтимоий соҳа объектларида иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш ишларини амалга ошириш учун қуйидаги лотларда танлов эълон қилади: