Янгиликлар
#ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ДИҚҚАТИГА!!!
Жорий йилнинг 10-августь, Пайшанба куни "Ҳудудий электр тармоқлари " АЖ Наманган ҳудудий филиалининг йиллик электр қурилмалари ва тармоқларини жорий таъмирлаш режасига асосан ҳамда истеъмолчиларга куз–қиш мавсумида электр энергиясини режим бўйича етказиб берилишини таъминлаш ҳамда ва электр тармоқларида содир бўлиши мумкин бўлган авария ҳолатларининг олдини олиш мақсадида Наманган туманидаги 35/6кВли П-стдан чиқувчи 6 кВли "Кайковус", "Чек", "Элатан" тармоқларида режали жорий таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли "Кайковус", "Кул буйи", "Шуркургон", "Ок ер", "Шамшикул", "Элатан" "Бойтўпи" МФЙларда соат 09:00 дан кеч соат 18:00 га кадар истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар содир бўлади,
#сайёр_қабул
Сайёр қабул – мурожаатлар ва муаммолар ечими
Бугун Наманган тумани ҳокими Садритдин Мўминов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Наманган туманидаги халқ қабулхонаси мудири О. Ходжиметов билан биргаликда 1 -сектор ҳудуди бўлган 12 мактаб биносида навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди.
"Оила муқаддас даргох"
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг ВМ-820 сонли қарори ижроси юзасидан Наманган туман ФХДЁ бўлимида Наманган туман Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, ФХДЁ бўлими мудири, туман бош имом хатиби, туман бош отинойиси, психологлар иштирокида "Ёшларни оилавий хаётга тайёрлаш" юзасидан қисқа муддатли ўқув ташкил этилди.
Ўқув давомида мутасаддилар томонидан оила қуриш истагини билдирган ёшларга "Оилавий хуқуқий муносабатлар", "Оилавий турмуш психологияси", "Иқтисод ва оила бюджети", "Маънавий-ахлоқий қадирятлар", "Ота-оналик ижобий кўникмалари" мавзусида ўқув ўтказилди.
#ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ
Қишлоқ хўжалигидаги ҳар бир вазифа ўз вақтида бажарилиши зарур
Наманган тумани ҳокими Садритдин Мўминов ҳамда мутасаддилар билан биргаликда тумандаги барча ММТПлар ҳудудидаги пахтачилик фермер хўжаликларида бўлиб ғўзани чеканка қилиш, суғориш, ғўза қатор оралиқларига култиватор юргизиш, дала маданияти, такрорий экилган қишлоқ ҳўжалиги экинларига агротехник тадбирларни бажарилиши бўйича мутасаддиларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Оби ҳаёт манбаи сувни асраш долзарб масала
Дунё миқёсида сув танқислигининг олдини олиш юзасидан бош қотирилаётган бир паллада, серқуёш диёримизда сув ресурсларининг салмоқли қисми қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга сарфланаётганини эътиборга олинсак, бу беминнат неъматдан тежаб-тергаб фойдаланиш қанчалик долзарб масала эканлигини англаш қийин эмас.









