"Оила муқаддас даргох"

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг ВМ-820 сонли қарори ижроси юзасидан Наманган туман ФХДЁ бўлимида Наманган туман Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, ФХДЁ бўлими мудири, туман бош имом хатиби, туман бош отинойиси, психологлар иштирокида "Ёшларни оилавий хаётга тайёрлаш" юзасидан қисқа муддатли ўқув ташкил этилди.

Ўқув давомида мутасаддилар томонидан оила қуриш истагини билдирган ёшларга "Оилавий хуқуқий муносабатлар", "Оилавий турмуш психологияси", "Иқтисод ва оила бюджети", "Маънавий-ахлоқий қадирятлар", "Ота-оналик ижобий кўникмалари" мавзусида ўқув ўтказилди.

Ўқувда 16 та ёш оила қуриш истагини билдирган жуфтликлар иштирок этди.

Наманган туман Оила ва хотин-қизлар бўлими.