Оби ҳаёт манбаи сувни асраш долзарб масала
Дунё миқёсида сув танқислигининг олдини олиш юзасидан бош қотирилаётган бир паллада, серқуёш диёримизда сув ресурсларининг салмоқли қисми қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга сарфланаётганини эътиборга олинсак, бу беминнат неъматдан тежаб-тергаб фойдаланиш қанчалик долзарб масала эканлигини англаш қийин эмас.
Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида шу йил 18 апрел куни сув хўжалиги соҳасини ислоҳ қилиш масаласи бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида АТ “Агробанк”ка соҳа ривожини молиявий ҳамда илмий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, барча вилоятларда сувчилар мактаби ташкил этиш, деҳқон ва фермер хўжаликлари раҳбарлари, сувчи, мироблар иштирокида ўқув амалий семинарлар ўтказиш топшириғи берилган.
Ана шундай тадбир бугун Наманган тумани маданият марказида ташкилланди. Семинар давомида Туркия ва маҳаллий соҳанинг олим ва профессорлари тажрибада энг синалган усуллар бўйича маҳорат дарсларини ўташмоқда.




