Мактабларда янги ўқув йили бошланди. Биринчи синф ўқувчиларига Президент совғалари топширилди

4 сентябрь куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида биринчи қўнғироқ чалиниб, янги ўқув йили бошланди. Бир неча минглаб болалар илк марта мактаб остонасига қадам қўйиб, биринчи синфга қабул қилиндилар.

Бугун Наманган туманидаги 36 та умумтаълим мактабларида ҳам биринчи қўнғироқ садолари жаранглади. 3672 нафар ўғил-қизлар мактаб остонасига илк қадам қўйиб, 1-синфга қабул қилиндилар. Жумладан, 41-сонли умумтаълим мактабида ўтказилган тадбирда Наманган туман ҳокими Садритдин Мўминов, МФЙ раислари, ота-оналар, фахрий устозлар иштирок этиб, биринчи синфга қабул қилинган ўқувчиларга Президент совғаларини топширдилар.

#online

Аҳоли мурожаатларига ечим изланди

Бугун Наманган тумани ҳокими Садритдин Мўминов,  Ўзбекистон Республикаси Президентининг Наманган туманидаги халқ қабулхонаси мудири Отабек Ходжиметов билан биргаликда 1 -сектор ҳудуди бўлган 17 мактаб биносида  навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди.

Қабул давомида фуқаролар томонидан уй-жой, тадбиркорлик, моддий ёрдам, ер муносабатлари, кредит, тиббий хизмат, иш билан таъминланиш билан боғлиқ билдирилган бир қанча масалалар туман ҳокими томонидан диққат билан тингланди.

2023 йил 28 август куни соат 18-30да Наманган тумани "Ёшлар амфитеатри"да "ЯНГИ ҲАЁТ УЧУН, ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН УЧУН!" шиори остида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг ўттиз икки йиллик байрами муносабати билан концерт дастури ўтказилади.

Профилактика инспекторларига замонавий компьютер жамланмаси топширилди

Маҳаллалар ободлиги, аҳоли тинчлиги ва ҳотиржамлиги, жамият осойишталиги, жиноятлар содир этилишини олдини олиш ҳамда бу борада самарали иш ташкил этиш ИИБ профилактика инспекторларининг асосий вазифаларидан ҳисобланади.

Томорқа – қўшимча даромад манбаи

Халқимиз азалдан деҳқончиликда, боғ яратиш ишларида намуна бўлиб келган. Бугунги кунда кўпчилик ўз томорқасидан самарали фойдаланиб, бир йилда 3 мартагача ҳосил олаётганлари ҳам орамизда кўплаб топилади. Айтайлик, бу борада Наманган туманликларда ҳам катта тажриба тўпланган.