Томорқа – қўшимча даромад манбаи

Халқимиз азалдан деҳқончиликда, боғ яратиш ишларида намуна бўлиб келган. Бугунги кунда кўпчилик ўз томорқасидан самарали фойдаланиб, бир йилда 3 мартагача ҳосил олаётганлари ҳам орамизда кўплаб топилади. Айтайлик, бу борада Наманган туманликларда ҳам катта тажриба тўпланган.

Наманган туманида ҳам ана шундай эътибор самарасида томорқадан унумли фойдаланиб, оиласи фаровонлиги, бозорларимиз тўкинлигига муносиб ҳисса қўшаётган юртдошларимиз кўп.

Наманган тумани 1-сектор ҳудудига қарашли “Бешкапа” маҳалласи «Бешкапа-2» кўчасида яшовчи Орифжон Бойқўзиев бобо ана шулардан бири. У имтиёзли кредит асосида 4 сотих ерда иссиқхона ташкил этиб, Феррари навли булғор қалампири парваришламоқда.

Шунингдек, қаҳрамонимиз ҳовлиси томорқасига иккинчи экин учун ловия эккан.

Қишлоқ хўжалигида ҳикмат кўп. Ерга берилган меҳр ҳеч қачон зое кетмайди. Маҳсулотларимиз бозорга чиқиб, халқ дастурхонига етса нафақат даромадидан, дуолардан ҳам қувонамиз, - дейди Орифжон бобо.