Профилактика инспекторларига замонавий компьютер жамланмаси топширилди

Маҳаллалар ободлиги, аҳоли тинчлиги ва ҳотиржамлиги, жамият осойишталиги, жиноятлар содир этилишини олдини олиш ҳамда бу борада самарали иш ташкил этиш ИИБ профилактика инспекторларининг асосий вазифаларидан ҳисобланади.

Шундай экан, масъулиятли вазифа эгаларига ўзлари масъул этиб белгиланган маҳаллада янада самарали фаолият олиб боришлари учун Наманган туман ҳокими Садритдин Мўминов, вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари Ойбек Хужақулов ва туман ИИБ бошлиғи Умаржон Абдувалиев томонидан 18 нафар профилактика инспекторларига сўнги русумдаги компьютер жамланмаси ҳамда хужжатлар сақлаш учун темир қути топширилди.